Таълим

Бу йил ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Бу йил ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди

 

Ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди, маошлар мавжуд сертификатлар асосида тўлаб берилади, дея хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

 

Бу йил мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари 2024 йилга қадар амал қилади.

 

Қайд этилишича, вазирлик томонидан таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича янги шаффоф ва адолатли тизим ишлаб чиқилди.

 

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

 

“Янги тартиб жорий этилгунга қадар 2023 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари тўғрисидаги сертификатларининг амал қилиш муддати навбатдаги аттестация ташкил қилингунга қадар узайтирилади”, — дейилади хабарда.

 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.