Айни вақтда ўтаётган вилоят Кенгаши сессиясида Эркинжон Турдимов муаммоли масалага фикр билдирди:
— Мана шу масалани кўтариб чиққан журналист ва блогерларга раҳмат. Бундан раҳбарлар хулоса қилиши керак. Танқид қилган одамни ёмон кўриш керак эмас, кўтарилган муаммони ҳал этиши лозим.
Танловни ўтказишга масъулиятсизлик билан ёндашгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсатига масъул ўринбосарига дастлаб ҳайфсан, берилганди. Аммо кеча вазифасидан озод этдик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ танлов ғолибига эски ноутбук берилгани юзасидан ўрганиш ишлари бошлангани ҳамда Самарқандда “1 миллион дастурчи” IT танлови ғолибига эски ноутбук берилиши ортидан яна бир мутасадди ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


