Ўзбекистон

Самарқандда “1 миллион дастурчи” IT танлови ғолибига эски ноутбук берилиши ортидан яна бир мутасадди ишдан бўшатилди

Шунингдек, яна 2 киши вазифасидан озод этилиши мумкин.

Самарқандда “1 миллион дастурчи” IT танлови ғолибига эски ноутбук берилиши ортидан яна бир мутасадди ишдан бўшатилди


Аввал туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилиб, туман ХТБ мутахассиси ишдан олинган эди.

 


Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вилоят Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Хуршид Ғозиев ҳам ишдан кетган. Вилоят ХТБ мудираси Зебунисо Шодиева томонидан бугун, 18 январь куни имзоланган буйруққа кўра, бошқарманинг педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўбаси мудири Хуршид Ғозиев ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган.

 


Шунингдек, Сардор Сатторовга эски ноутбук берилиши ортидан Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Наврўзбек Жалолиддиновга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

 


Бундан ташқари, Нуробод тумани ХТБ таълим жараёнига АКТни жорий этиш шўбаси бош мутахассиси Аслиддин Дангалов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 


Mазкур воқеа сабабли Нуробод тумани ҳокимининг ўринбосари ва ХТБ мудири ҳам лавозимидан озод қилиниши кутилмоқда.

 

 

Автомобиллар ҳовлидан чиқади, болалар учун жой очилади: Тошкентда янги лойиҳа

Автомобиллар ҳовлидан чиқади, болалар учун жой очилади: Тошкентда янги лойиҳа

Кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидаги автотураргоҳларни ташқарига чиқариш режалаштирилмоқда.

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.