1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Бурж Халифадаги махфий пентхаус сотувга қўйилди

У 13 йил давомида оммадан яшириб келинган.

Бурж Халифадаги махфий пентхаус сотувга қўйилди

“Burj Khalifa Sky” саройидаги 1950 квадрат метрли эксклюзив дуплекс пентхаус Дубайда 51 миллион долларга сотилмоқда.

 

Бурж Халифанинг 107 ва 108-қаватларида жойлашган икки қаватли пентҳаус 51 миллион долларга сотилмоқда. Бироқ, сотиб олган киши биноларни реконструкция қилиш учун камида яна 5 миллион доллар тўлаши керак бўлади.

 

Энг йирик осмонўпар бинодаги резиденция ўзига хос дуплекс бўлиб, Дубай, Араб кўрфази ва ундан ташқаридаги кенг чўлнинг 360 градуслик тенгсиз манзараларини яққол кўриш мумкин. Деразалари полдан шифтгача бўлган хонадонлар асосий қаватда 1300 квадрат метрни, юқори қаватда эса 650 квадрат метрни ташкил қилади.

 

Расмий рўйхатга кўра, мулк 13 йил давомида қаттиқ қўриқланадиган сирли жой бўлиб, обрўли шахс учун сақланган. Бироқ, ҳозирда 830 метрли бинонинг 107 ва 108-қаватлари, шунингдек, ажратилган 12 та автотураргоҳ сотувга қўйилган. Янги мулкдор 123-қаватда шахсий дам олиш хонаси, 43- ва 76-қаватларда очиқ жакузи ва бассейнлар ҳамда 25 метрлик бассейнга эга бўлади. Минорада, шунингдек, иккита жаҳон даражасидаги курортлар, шахсий боғлар, учта спорт зали, теннис кортлари ва Армани меҳмонхонасининг барча қулайликларидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, ушбу резиденцияда ўзининг сузиш ҳавзаси ва минорадаги ягона шахсий лифт мавжуд.

 

Бироқ потенциал харидорга 10 йилдан ортиқ вақт давомида яроқсиз ҳолатда бўлган мулкни таъмирлаш учун камида қўшимча 5 миллион доллар керак бўлади.

 

Комила Одилова тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика