Ўзбекистон

Бухорода Миллий гвардия ходими хизмат вақтида вафот этди

Ҳозирда айбдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бухорода Миллий гвардия ходими хизмат вақтида вафот этди

 

 

Бухоро вилоятида 20 декабр куни Миллий гвардия ходими хизмат вақтида машина уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. ўзига бириктирилган ҳудудда хизматга жалб қилинган. Улар 20 декабр соат 05:15 атрофида Газли Нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қумли ГТК мобил» йўналишиннг 34—42-километридаги йўналишни қўриқлаш учун «Нива» автомобилида қўриқланадиган ҳудудга боради.

 

Ходимлар хизмат вақтида йўналиш қувурининг тақиқланган қисмидан «УАЗ» автомашинаси ҳаракатланиб келаётганини кўрган ва унга тўхташ ишорасини кўрсатган. Ҳайдовчи, Қоракўл тумани «Куйдим» маҳалласида яшовчи А.А. ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай ҳаракатланишни давом эттирган ва Миллий гвардия сафдори H.A.ni автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юборган. Қонунбузар фуқаро қочиб кетган, ходим эса оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Ҳолат юзасидан A.A.ga нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г» (хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни қасддан ўлдириш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

 

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.