Жамият

“Чиройли” авторақамларни сотиш рекорд даражага чиқди

Мамлакатимизда 9 ой ичида олдинги уч йилга қараганда авторақамларга нисбатан кўп маблағ сарфлаган. Бу ҳақида “Spot.uz” хабар берди.

“Чиройли” авторақамларни сотиш рекорд даражага чиқди

 

 

Унда айтилишича, "чиройли" автомобиль рақамларининг сотилиши ҳайратланарли даражага чиққан.

 

Товар-хомашё биржасининг сўнгги статистик маълумотларига қараганда, "чиройли" автомобиль рақамларини сотиш бўйича рекордлар  янгиланишда давом этмоқда.

 

2021 йилнинг тўққиз ойида 105,6 мингта автомобиль рақами сотиб олинган ва уларга 221,1 миллиард сўм маблағ сарфланган.  Бу савдо бошланганидан буён мутлақ рекорд натижадир. 2018-2020 йилларда бу рақам 205,1 миллиард сўмни ташкил этган.

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида автомобиль рақамларини сотиш 139 миллиард сўм,  июль -сентябрь ойларида эса мазкур суммага яна 82 миллиард сўмга яқин маблағ қўшилган. Бу ҳатто, бутун 2019 йил давомида сотилган автомобиль рақамларидан ҳам кўп дегани.

 

Маълумот учун: 2020 йил ноябрь ойидан ҳар қандай комбинацияли "чиройли" авторақамлар учун буюртма беришга рухсат берилди. Махсус рақамларнинг бошланғич нархи оддий рақамдан анча юқори.

 

Бундан аввал 1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгариши, исталган фуқаро UZB, ААА сериали авторақамларни аукцион орқали сотиб олиши мумкинлиги ҳамда онлайн-аукционлар орқали 168 млрд. сўмлик "чиройли" авторақамлар сотилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.