Ўзбекистон

Чорсу майдони реконструкция қилинади

Бу бўйича лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Чорсу майдони реконструкция қилинади

Тошкент шаҳридаги Чорсу майдонини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Бу бўйича 2 ноябрь куни янги меҳмонхона, бизнес-марказ ва турар-жой бинолари қурилишини ўз ичига олган лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Лойиҳа Дрездендаги Postplatz майдони, Берлиндаги EDGE Suedkreuz каби иншоотларни реконструкция қилиш лойиҳалари муаллифи — Германиянинг “Tchoban Voss Architekten” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

 

Қурилиш ишлари 2025 йилда бошланиб, 3,5 йил давом этади. Жараён ўзбекистонлик ва хорижий инвесторлар консорциуми томонидан амалга оширилади. Мажмуанинг очилиши эса 2029 йилга режалаштирилган.

 

Шу билан бирга, лойиҳа қиймати $170 млндан ортиқ. Майдонни реконструкция қилиш 620 иш ўрнини таъминлаб, Тошкент шаҳри фондига қарийб 113 минг kv.metr турар-жой ва тижорат кўчмас мулкларини қўшади, дейилади тақдимотда.

 

“Чорсу майдонининг янги қиёфаси пойтахтнинг Эски шаҳрини ўзгартириб юборади. Бу ерда инвестициялар ва бизнес учун муҳим жозибадор нуқта пайдо бўлади. Бизнинг мажмуамиз энг йирик маҳаллий ва халқаро компаниялар офислари учун уйга айланишини кутамиз”, — деди лойиҳа ишлаб чиқувчилар жамоаси раҳбари Андрей Требунский.

 

Унинг қўшимча қилишича, янги меҳмонхона сайёҳларга эски Тошкентнинг қоқ марказида энг йирик мегаполислар даражасида қулай яшаш имконини беради.

custom img

Андижонда фуқаро қарийб 2 кг “гашиш” билан қўлга тушди

У наркокурерлар томонидан дала майдонидаги хуфий жойга қолдирилган моддани қариндоши орқали қабул қилиб олган вақтида ушланди.

custom img

Тошкентда дизайн-кодни жорий этиш ёндашуви қайта кўриб чиқилди

Бунга тадбиркорларнинг танқидий фикр-мулоҳазалари сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда подездларга кондиционер ўрнатиш тақиқланади

Янги қоидалар 2026 йил 16 ноябрдан кучга киради.

custom img

Тимур Исмоилов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

У бунга қадар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

custom img

Қувада эркак оилавий можаро сабаб қайнотасининг уйига ўт қўйди

Ёнғин оқибатида хонадонга 109,8 миллион сўмлик зарар етган, судланувчи зарарни тўлиқ қоплагани инобатга олиниб, унга 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

custom img

Бошпанасиз шахсларни вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Бошпанасиз шахслар кўча, вокзал, бозор ва бошқа жамоат жойларида ички ишлар ҳамда ижтимоий ходимлар томонидан аниқланади.

custom img

Урганч — Хива пуллик йўлида енгил автомобиллар учун йўл ҳақи 25 минг сўм бўлади

Трасса учун йўл ҳақи тўлаш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади.

custom img

Тадбиркорларга қўлланадиган жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади

Бу ўзгариш бизнесга тушадиган маъмурий босимни камайтириш ва назоратни профилактикага йўналтиришга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"