Ўзбекистон

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган



Рақобат қўмитаси Instagram саҳифалари ва ташқи реклама объектларида жойлаштирилган 27 та концерт рекламасида фонограмма ёки жонли ижро ҳақида маълумот берилмаганини аниқлади.


Ўрганиш давомида Лолита, Ани Лорак, Маёт, Николай Фоменко, Иззат Шукуров, «Уммон» гуруҳи, Райҳон Ғаниева ва Ғайбулла Турсунов концертларининг Instagram рекламаларида, шунингдек, Toxi$, «Машина времени» ва Отар Кушанашвили иштирокидаги дастурларнинг ташқи рекламаларида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди.


Қўмита реклама берувчиларга рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш бўйича огоҳлантиришлар юборган.


Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 207-сон қарорига мувофиқ, концерт рекламасида ижро шакли «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» каби аниқ иборалар билан кўрсатилиши керак.


«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, фонограммадан фойдаланилганда, рекламada унинг қўлланиш даражаси ҳам акс эттирилиши лозим. Ташқи рекламалар учун бу маълумот реклама майдонининг камида 10 фоизини эгаллаши керак. Шунингдек, ташкилотчилар томоша бошланишидан олдин бу ҳақда аудио хабардор қилишлари шарт.


«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида ҳам концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот бериш белгиланган.


Рақобат қўмитаси концерт ташкилотчилари ва реклама берувчиларни қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирди. Талаблар бузилиши давом этса, белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши мумкин.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари икки фуқаро ўртасидаги қарз муносабатига аралашиб, 11 минг долларни зўравонлик билан қўлга киритгани айтилмоқда.

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Ўзбекистонда пул белгиларидаги ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши белгиланди.

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ой давомида 5 368 та хизмат текшируви ўтказилган.

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

У зиёратига боришни истаган уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, барча зарур шароитларни яратиб беришни ваъда қилган.

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган вилоятида умумий қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари шакллантирилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

19 ноябрь куни эрталаб ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича “ўртача” даражагача яхшиланади.