Ўзбекистон

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди



Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари фуқаролар мурожаатлари асосида RP МЧЖ фаолиятини текширди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.


Маълум бўлишича, корхона қайта ишланган материаллардан полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаради. Текширув давомида унинг фаолиятида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича қатор талаблар бузилгани аниқланган.


Хусусан, корхона ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини ихтисослаштирилган лаборатория ёрдамида мунтазам мониторинг қилиб бормаган. Шунингдек, чанг ва газни тозалаш ускуналари ўрнатилмаган ҳамда экологик экспертиза талабларига риоя қилинмаган.


Текширув жараёнида ҳаводан намуналар олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилган. Натижаларга кўра, ҳаводаги азот диоксиди ва чанг миқдори белгиланган меъёрлардан ошиб кетган.


Бундан ташқари, корхонада чиқиндиларни вақтинча сақлаш учун махсус идишлар мавжуд эмаслиги аниқланган.


Қайд этилишича, корхона «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлар талабларини бузган.


Аниқланган ҳолатлар юзасидан корхонага атмосфера ҳавосини ифлослантиргани учун қўшимча компенсация тўлови ҳисобланган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, тегишли материаллар судга юборилган. Шунингдек, қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича беш банддан иборат мажбурий кўрсатма берилган.


Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари икки фуқаро ўртасидаги қарз муносабатига аралашиб, 11 минг долларни зўравонлик билан қўлга киритгани айтилмоқда.

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Ўзбекистонда пул белгиларидаги ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши белгиланди.

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ой давомида 5 368 та хизмат текшируви ўтказилган.

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

У зиёратига боришни истаган уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, барча зарур шароитларни яратиб беришни ваъда қилган.

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган вилоятида умумий қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари шакллантирилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

19 ноябрь куни эрталаб ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича “ўртача” даражагача яхшиланади.