Ўзбекистон

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

 

19 ноябрь куни соат 06:19 да Сирдарё иссиқлик электр станциясидан Фарғона водийси вилоятларига электр энергияси етказиб берувчи, Тожикистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли «L-503» электр узатиш тармоғида ноқулай об-ҳаво сабаб авариявий узилиш юз берди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво таъсирида мураккаб рельефли адирлик ҳудудида жойлашган электр узатиш тармоғи таянчларидан бири қулаган. Натижада автоматик ҳимоя тизими ишга тушиб, мазкур тармоқ орқали электр энергияси узатиш вақтинча тўхтаган. Оқибатда айрим истеъмолчиларда электр таъминотида узилишлар кузатилган.

 

Айни пайтда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари ва авария-тиклаш бригадалари ҳодиса жойига сафарбар этилган. Тожикистоннинг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорликда авария оқибатларини бартараф этиш ва электр узатиш тармоғи фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Таъмирлаш-тиклаш ишлари якунлангунга қадар Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотига вақтинчалик чекловлар киритилади.

 

Вазирлик маълумотига кўра, Фарғона водийсига электр энергияси бошқа тармоқлар орқали ҳам етказиб берилади. Хусусан, Фарғона вилоятига Тошкент вилоятидаги «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясидан чиқувчи 500 кВ кучланишли «L-524» тармоғи орқали ҳам электр узатилади.

 

Вазият Энергетика вазирлигининг доимий назоратида. Электр таъминотидаги узилишларни имкон қадар қисқа муддатда бартараф этиш ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Тиклаш ишлари ва электр таъминотидаги ўзгаришлар ҳақида қўшимча ахборот бериб борилади.

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари икки фуқаро ўртасидаги қарз муносабатига аралашиб, 11 минг долларни зўравонлик билан қўлга киритгани айтилмоқда.

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Ўзбекистонда пул белгиларидаги ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши белгиланди.

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ой давомида 5 368 та хизмат текшируви ўтказилган.

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

У зиёратига боришни истаган уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, барча зарур шароитларни яратиб беришни ваъда қилган.

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган вилоятида умумий қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари шакллантирилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

19 ноябрь куни эрталаб ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича “ўртача” даражагача яхшиланади.

Ташқи савдо ҳажми 65,4 млрд долларга етди: юқори улушга эга ТОП-10 давлат маълум қилинди

Ташқи савдо ҳажми 65,4 млрд долларга етди: юқори улушга эга ТОП-10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 6,3 фоизга ошган.

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Айни пайтда ускуна 2,524 млрд сўмга баҳоланган.