European Medicines Agency томонидан берилган баёнотда айтилишича, GlaxoSmithKline ва Vir Biotechnolog компаниялари томонидан ишлаб чиқилган "Xevudy" препарати 12 ёшдан ошган ва 40 килограммдан оғир бўлган беморларда қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари, уни касаллик кучайиши хавфи ва кислородли терапияга муҳтож бўлмаган беморларда ҳам қўллаш кераклиги таъкидланган.
Ушбу маъқуллаш билан EMA ноябрь ойида тасдиқланган Regkirona ва Ronapreve'дан кейин COVID-19 ни даволаш учун учинчи дорини тавсия қилди.
Аввалроқ олимлар томонидан короновируснинг тарқалишини олдини олувчи сақич яратилганлиги хабар қилинганди.
Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда COVID-19га қарши эмлаш учун шприслар глобал танқислиги юзага келиши мумкинлигини маълум қилган.
Жавоҳирбек Турсунов


