“Damas” ва “Cobalt” рақобати узоққа чўзилмади: ЙТҲда "Damas" ёниб кетди
Оқибатда, 1 киши вафот этди.

Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 20:00 ларда, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган “Ёғду” қаҳвахонаси рўпарасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Р.Х. “Damas” русумли автомобилни бошқараётиб, чапга бурилиш вақтида рўпарадан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомобилни ўтказиб юбормаганлиги оқибатида тўқнашув юз берган.
Зарб натижасида “Damas” автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. “Damas” русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Р.Х. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ииб ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Деновда иккита “Nexia” тўқнашиб кетгани ҳамда Андижон тиббиёт институти магистри шифокорлар байрами куни автоҳалокатда вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







