Ўзбекистон

Давлат хизматлари марказига яна бир юклама берилди

ФҲДЁ аризаларини ДХМ орқали қабул қилишда эксперимент ўтказилади.

Давлат хизматлари марказига яна бир юклама берилди

 

Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

 

Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

 

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

 

Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.

 

Шунга кўра, қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.

 

Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"