1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Дубай амири судда собиқ рафиқасига ютқазди

Эндиликда Хайя болалар учун ўзи жавобгар ҳисобланади.

Дубай амири судда собиқ рафиқасига ютқазди

 

Буюк Британия суди Дубай амири, шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум ва Иордания маликаси Хайянинг фарзандлари учун васийлик қилиш ҳуқуқини болаларнинг онасига беришга қарори келди.

 

Лондон Олий суди малика Хайяни Дубай амири билан бирга ҳаёт кечирган вақтда турмуш ўртоғи томонидан амалга оширилган “шафқатсиз зўравонлик” қурбони бўлган деб топган. Шу тариқа Дубайнинг 14 ёшли маликаси Жалила ва 10 ёшли шаҳзодаси Заедга васийлик қилиш ҳуқуқи малика Хайяда қолдирилган.

 

 

Судья Эндрю Макфарлейннинг айтишича, шайх Муҳаммад унинг иродасига қарши хатти-ҳаракат қилган оила аъзоларини назорат қилишга доимий равишда уриниб келган.

 

Кичик малика ва шаҳзоданинг отаси билан телефон ва матнли хабарлар орқали мулоқот қилиши ҳам чекланади. Бунга қадар Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумнинг ўзи улар билан бевосита алоқа қилишдан воз кечган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, малика Хайя бинт ал-Ҳусайн БАА бош вазири, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум билан 2004 йилда оила қурган. У Иорданиянинг марҳум қироли Ҳусайн ибн-Талалнинг қизи. Айни вақтдаги қирол Абдулла II нинг синглиси ҳисобланади. Малика 2019 йилнинг ёз фаслида фарзандлари билан бирга Дубай шаҳридан Лондонга қочиб кетган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика