Жаҳон

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

 

Ямандаги ҳусийлар ҳаракати Саудия Арабистонининг Жазон вилоятида жойлашган ҳарбий кучлар тўпланган ҳудудларга иккита баллистик ракета учирганини маълум қилди. Шунингдек, гуруҳ Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ҳамда Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Ҳусийларнинг баёнотига кўра, ҳужум 13 ноябрь, жума куни Саудия Арабистонининг Яман билан чегарадош Жазон вилоятидаги ат-Тувал ҳудудида амалга оширилган.

 

Бу воқеа Саудия Арабистони фуқаро муҳофазаси хизмати вилоятда хавф ўтганини маълум қилганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган. Бироқ ҳусийлар ҳужуми аввалги огоҳлантиришлар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳозирча аниқ эмас.

 

Гуруҳ алоҳида баёнотида Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Саудия Арабистонининг Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясини ҳам нишонга олганини айтган. Саудия Арабистони бу даъволарни ҳозирча тасдиқламаган.

 

Жазон вилоятида Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компаниясига тегишли, кунига 400 минг баррел хом нефтьни қайта ишлаш қувватига эга нефтьни қайта ишлаш заводи жойлашган. Мамлакатнинг Яман билан чегарадош жанубий ҳудудлари, жумладан, ҳарбий объектлар ва энергетика инфратузилмаси аввал ҳам ҳусийларнинг ракета ва дрон ҳужумларига учраган.

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Аёл 1 ноябрь куни ишга кетганидан кейин бедарак йўқолган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.