Lifestyle

Дунё бўйлаб саёҳат қилишга ундайдиган 7 та ажойиб қаҳвахона (фото)

Ҳамма ишингизни ташлаб, саёҳат қилишга илҳом берадиган, ноодатий интерерга эга бўлган қаҳвахоналар ҳақида маълумот берамиз.

Дунё бўйлаб саёҳат қилишга ундайдиган 7 та ажойиб қаҳвахона (фото)

 

 

Lhong Tou Cafe

Бангкокда жойлашган бу кафеда худди кемадаги каби юқори ёки пастки қаватда ўтиришингиз мумкин. Албатта, юқори ўриндиқлар тезда банд қилинади, аммо эрталаб улгурсангиз, яхши столга буюртма беришингиз мумкин.

 

Romeow Cat Bistrot

Веганча менюга эга бўлган Римдаги ушбу кафе нафақат нафис таомлари туфайли ўзига жалб қилади, балки бу ерда тушлик, нонушта ёки кечки овқат пайтида жуда хотиржам ва эркин юрадиган мушуклар билан бирга ўтиришингиз мумкин.

 

Art-Café Hom

Порту шаҳрида жойлашган мазкур кафе дунёдаги энг гўзал бинолардан бири ҳисобланади. Дарвоқе, айнан шу ерда Ж.К.Роулинг Гарри Поттер ҳақидаги биринчи китобини ёзишни бошлаган.

 

Café Florian

Венецияга саёҳат қилганлар, албатта, кириб ўтиши керак бўлган дунёдаги энг қадимий кафелардан бири. Бу кафе турли мамлакатларнинг турфа хил санъат асарлари ва ноёб таомлари билан машҳур.

 

Arts Club Café

Романтика ва минимализмнинг ҳар қандай эстетикасини севувчилар учун ажойиб жой. Бу ерда қадимий фавворалар манзарасидан завқланиб, қулай диванларда ўтирган ҳолда нонушта қилишингиз мумкин. Меню турли хил қаҳва ва таомларни ўз ичига олади.

 

Indian Cofee House

Калкуттадаги мазкур қаҳвахона нафақат ажойиб қаҳвалари билан, балки интерьери билан ҳам ҳайрон қолдиради. Бу ерда урф-одатлар сақланиб қолган: официантлар мустамлакачилик давридаги каби бошларига салла ўраб, классик форма кийиб юради. Қаҳвахонанинг эскича дизайни эса кишида ўзгача таассурот қолдиради.

 

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Дунё бўйлаб саёҳат қилишга ундайдиган 7 та ажойиб қаҳвахона (фото) | Zamon.uz