Cаломатлик

Дунёда 35 миллион нафар бола қизамиқдан ҳимояланмаган

Касалликка қарши эмлаш қамрови кескин пасайиб кетди.

Дунёда 35 миллион нафар бола қизамиқдан ҳимояланмаган

Уч йил давом этган коронавирус пандемияси кўплаб соҳаларда узилиш ва тўхталишларга сабаб бўлди. Хусусан, дунё бўйлаб болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови ҳам кескин пасайиши кузатилди.

 

Мана, ҳозир эпидемиологик вазият барқарор. Касаллик ортга чекинган. Аммо ўтган йили вакцина олмаган болалар сони пандемиядан аввалги давр — 2019 йилга қиёслаганда 2,7 миллион нафарга кўпайгани афсусланарли ҳол.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан эълон қилинган янги қўшма ҳисобот айни шу муаммо таҳлилига бағишланди.

 

Унда қайд этилишича, 2022 йилда 13,9 миллион нафар ўғил-қиз дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши бир марталик вакциналарни қабул қилмаган бўлса, 2023 йилда улар сони 14,5 миллион нафарга етган.

 

Бундан ташқари, қарийб 35 миллион бола қизамиққа қарши умуман эмланмаган ёки вакциналарнинг тегишли дозасини олмаган.

 

Дунё бўйича 83 фоиз ўғил-қиз худди шу касалликка қарши бир дозада, 74 фоизи эса 2 босқичда эмланган. Бироқ ЖССТ томонидан бу борада қамровни 95 фоизга етказиш мақсад қилинган. Шу маънода, эришилган кўрсаткичлар қониқарли эмас.

 

Шу боис ташкилот тегишли ҳукуматларни бу муаммони бартараф этиш учун фаол чора-тадбирларни амалга оширишга чақирди.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.