Жаҳон

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

 

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмида иштирок этган ёки уни ташкил этишга кўмаклашган хорижий фуқароларнинг 6 мингдан ортиқ визасини бекор қилди. Бу ҳақда идора X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

 

Департамент баёнотига кўра, туғилиш туризмининг олдини олиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ушбу амалиётга алоқадор шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

 

Туғилиш туризми — хорижий фуқароларнинг фарзандига АҚШ фуқаролигини олиш мақсадида мамлакатга бориб, у ерда туғруқни амалга оширишидир. АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, мамлакатга фарзандига фуқаролик олиш мақсадида туғиш учун бориш сайёҳлик визасини бериш учун мақбул асос ҳисобланмайди.

 

Туғилиш туризмининг олдини олиш бўйича махсус ишчи гуруҳ 2026 йил 12 августда ташкил этилган. У виза эгаларининг сафарлари ва фаолиятини ўрганиш, ушбу амалиётга алоқадор шахсларнинг визаларини бекор қилиш ҳамда уни ташкил этувчи тармоқларни аниқлаш билан шуғулланади.

 

Аввалроқ, 31 октябрь куни Давлат департаменти туғилиш туризми билан боғлиқ 4 мингдан ортиқ виза бекор қилинганини билдирган эди. Сўнгги баёнотда эса бу кўрсаткич 6 мингдан ошгани маълум қилинди.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.