1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

“Эл-юрт умиди” ёшларга  умид бермоқда

Гулноза Ҳамидова Фарғона давлат университети қошидаги академик лицейнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.

“Эл-юрт умиди” ёшларга  умид бермоқда

 

Аммо унинг IT соҳасига ҳам қизиқиши баланд. У яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган танловда қатнашиб, компьютер технологиялари ва информатика соҳаси бўйича Буюк Британиянинг Aberdeen университетида танлаган йўналиши бўйича магитратурада ўқиш имкониятини қўлга киритди. Гулнозанинг ўқиши учун сарфланадиган  маблағ  ҳеч қандай шартларсиз жамғарма томонидан тўлаб берилади. 


Г.Ҳамидовадек истеъдодли ёшларнинг орзуларига қанот, келажагига умид бахш этаётган “Эл-юрт умиди” жамғармасининг навбатдаги 350 ўринлик танловида жами 196 нафар номзод иштирок этган. Уларнинг 78 нафари стипендиат бўлди. Бу ҳақда ташкилот ташаббуси билан ташкил этилган матбуот анжуманида айтилди. 


  Таъкидланганидек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан илк маротаба бакалавриатга 100 ўрин, магистратура ва докторантурага эса олдинги йилларга нисбатан беш баробар кўп ўрин ажратиш ташаббуси эълон қилинган. Жамғарманинг барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича 350 ўринга мўлжалланган навбатдаги стипендия танловлари жорий йил апрел-июнь ойларида ўтказилди. Танловга қўйилган 350 ўринга 3810 нафар номзод ариза берган бўлиб, жамғарма талабига тўлиқ жавоб берган (хорижий тилни CEFR B2 даражада ўзлаштирган ва хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган) жами 196 нафар номзод танловларда иштирок этган. 


Жами 78 нафар стипендиатнинг 37 нафари АҚШ, 21 нафари Буюк Британия, 4 нафардан Германия ва Италияга, 3 нафар Канада, 2 нафардан Бельгия ва Россияга, 1 нафардан Австралия, Австрия, Испания, Франция ва Малайзия давлатларига тўғри келади. Стипендиатларнинг 31 нафари бакалавриат, 38 нафари магистратура ва 9 нафари докторантура таълим дастурларига тўғри келмоқда.


Баҳринисо МАДУМАРОВА

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика