Марказий банк 2023 йил 1 майидан бошлаб “Anglesey Food”га қарашли “Korzinka.uz” супермаркетларидаги кассалар орқали банк карталардаги пулларни вақтинча нақдлаштириш мумкинлигини тасдиқлади.
Супермаркетлар тармоғида бу жараён синов тариқасида олиб борилмоқда ва 1 ноябрга қадар давом этади.
Марказий банк синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинишини таъкидлаган.


