Ўзбекистон

Энди ходимларнинг давомати ва иш вақти ҳисоби табели электрон шаклда қайд этиб борилади

Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш учун электрон платформа ишга тушди.

Энди ходимларнинг давомати ва иш вақти ҳисоби табели электрон шаклда қайд этиб борилади

 

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, эндиликда кадрларга оид иш юритув ҳужжатлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилинади ва юритилади.

 

Платформа Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими — my.mehnat.uz электрон дастурлари билан интеграллашган. Ходимлар ва меҳнатга доир маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.

 

Электрон тизим 2023 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликларда жорий этилмоқда. Бунинг натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлинмалари бюрократия ва ортиқча қоғозбозликдан холи бўлган вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш каби қулайликларга эга бўлади.

 

Шунингдек, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотлар ягона электрон базага жамланган ҳолда ахборот тўпланади ва унга ишлов берилади.

 

Ходимлар давомати ва иш вақти ҳисоби табели, шунингдек, хизмат сафари, меҳнат таътили, меҳнатга лаёқатсизлик даври электрон шаклда қайд этиб борилади. Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлиги автоматик баҳоланади. Кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архиви юритилади.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар кўп қаватли уй кириш йўлагида камерани синдирган.

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Таълим ва фан вазири педагогларнинг мақомини ошириш, маъмурий ишларини камайтириш ва таълим сифатини яхшилаш масалаларини кўриб чиқди.