Жамият

Энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

"Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин


 

Унга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. 

 

Эслатма. Олдин фақат жисмоний шахслар учун бу тартиб амал қилар эди.

 

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ижарага олиш жараёнида алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик ҳолати аниқ кўриниб турган бўлса, ижарага берувчи талабгорнинг мурожаатини рад этиши мумкин.


Бундан ташқари, ижарага берувчига қулайлик яратиш учун “Маъмурий амалиёт” тизимидан фойдаланиш имконияти ҳам берилади. Бунда ижарачи ижарага олинган транспорт воситаси томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини электрон текшириши мумкин.


Аввалроқ 1 сентябрдан ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилингани ҳамда 1 августдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин | Zamon.uz