* Африка аҳолисининг ¾ қисми саводсиз;
* Безгак хасталиги билан оғриганларнинг ўндан тўққиз нафари африкалик;
* Африка одамлар энг кам умр кўрадиган қитъа ҳисобланади. Бу ерда эркаклар ўртача 50, аёллар 48 йил умр кўради;
* Африкада ёввойи ҳолатда ҳаёт кечирувчи қабилаларнинг айримлари ҳануз олов нималигини билмайди.
Лекин шундай аҳвол бўлишига қарамай африкалик миллиардерлар ҳашаматли ҳаёт кечиради.
Африканинг қолоқ мамлакатларида ҳамма одам ҳам фуқаро эмас: юз минглаб болалар гўдаклигидаёқ вафот этади. Қабилаларда эса бундай ҳисобот умуман юритилмайди.

Қитъада 490 миллион одам қашшоқ ҳолатда умргузаронлик қилади. Бу Африка умумий аҳолисининг 36 фоизини ташкил этади. Улар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда.
Кенияда қизлар 14-15 ёшдаёқ фоҳишалик билан шуғуллана бошлайди. Улар баъзида тушлик эвазига ҳам ишлашга тайёр.
Африка жамиятининг имтиёзли аъзолари эса океан қирғоғида ҳашаматли виллалар қуриб, ўз фарзандларини энг яхши таълим муассасаларига юборади.
Қитъанинг бадавлат одамлари
|
1. |
Алико Данготе |
Нигерия |
12,1 млрд.$ |
|
2. |
Нассеф Савирис |
Миср |
8,5 млрд.$ |
|
3. |
Никки Оппенхаймер |
ЖАР |
8 млрд.$ |
|
4. |
Иоган Руперт |
ЖАР |
7,2млрд.$ |
|
5. |
Майк Аденуга |
Нигерия |
6,3млрд.$ |
|
6. |
Абдулсамад Рабиу |
Нигерия |
3,2 млрд.$ |
|
7. |
Иссад Ребраб |
Aлжир |
4.8 млрд.$ |
|
8. |
Нагуиб Савирис |
Миср |
3.2 млрд.$ |
|
9. |
Фолоруншо Алакия |
Нигерия |
3,2 млрд. $ |
|
10. |
Патрис Мотосеп |
ЖАР |
3 млрд.$ |
|
11. |
Коос Беккер |
ЖАР |
2.8 млрд.$ |
|
12. |
Жейкоб Зума |
ЖАР |
ХХХХ |
|
13. |
Исабелдос Сантос |
Ангола |
2.2 млрд. $ |
Форбес нашри маълумотларига кўра, 61 ёшли Алико Данготе 2021 йилда Африканинг энг бой одами ҳисобланган.


Шунингдек, у дунёдаги “Энг бой қора танли фуқаро”мақомини олган. 2021 йилда Алико Данготе кетма-кет ўн марта “Африканинг энг бой одами”деб топилган.
У дунёдаги учинчи йирик шакар заводига эгалик қилади. Унинг кўплаб бизнес лойиҳалари Нигерия фонд биржасининг бозор капиталлашувининг ¼ қисмини ташкил этади.
А.Данготенинг Нигерия пойтахти Абужа марказида улкан уйи, туғилган куни учун сотиб олинган шахсий самолёти ва онаси номи билан аталадиган яхтаси бор.
Нассеф Савирис оиласи Мисрда энг бой оила саналади. У спорт кийимлар ишлаб чиқарадиган “Adidas”акцияларининг қарийб олти фоизига эгалик қилади. Миср цемент компанияси акцияларининг 54 фоизи Савирис оиласига тегишли.

Никки Оппенхаймер — олмос меросхўри. Унинг Жанубий Африка, Ботсвана ва Зимбабведа камида 720 квадрат километр ери бор.

Иоган Руперт Шветсариянинг ҳашаматли буюмлар ишлаб чиқарувчи «Richemont» компаниясига раислик қилади.

Майк Аденуганинг "Globacom" уяли алоқа тармоғи Нигерияда учинчи йирик оператор бўлиб, 55 миллион абонентга эга. Бундан ташқари унинг"Conoil Producing" нефть қидирув ускунаси Нигер дельтасида 6 та нефть блокини бошқаради.

70 ёшли Фолоруншо Алакиянинг фирмаси "Шарон мода уйи" номи билан машҳур. У 600 миллион АҚШ долларидан зиёд оилавий нефть бизнеси бўлган «FALFA Oil» компаниясининг бош директори. Тадбиркор аёлнинг қиймати 46 миллион долларга тенг шахсий самолёти бор. У тўрт ўғлининг ҳар бирига 88 миллион рубль бўлган бир хил Мерседес-Бенз Г-Вагон совға қилган.

Қитъа миллиардерларидан яна бири Жанубий Африка Республикаси собиқ президенти Жейкоб Зума. Уни Ёқуб исми билан ҳам аташади. У ўз бойлигини коррупция воситасида қўлга киритган. Ёқуб Жанубий Африкани ҳам бошқарган. Сиёсий фаолияти давомида ўз қароргоҳини қуришга давлат бюджетидан 23 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

Шахсий вилласининг 10 та ётоқхонаси, 13 та ҳаммоми, 9 та яшаш хонаси, сузиш ҳавзаси, мармар, мозаика ва олтин билан безатилган 11 та машина учун гаражи бор. У энг қиммат саналадиган Лилак кўчасида жойлашган. Вилла 330 миллион АҚШ долларига харид қилинган.
Маълумки, ўша пайтда Зуманинг ўғли Дудузане Бирлашган Араб Амирликларида Бурж Халифа осмонўпар биносидан 18 миллион долларга уй сотиб олган. Уй дизайнини машҳур италиялик меъмор Жоржио Армани ишлаб чиққан.
Зума президентликдан кетганидан сўнг унга нисбатан қурол-яроғ етказиб бериш ва сотиб олиш бўйича халқаро битимларда товламачилик, порахўрлик ҳамда пул ювиш каби қарийб 800 та ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. У шундай йўл билан 2 миллиарддан зиёд доллар ўмарган.
Россия фуқароси, Анголанинг собиқ президенти қизи Исабел дос Сантос — 48 ёшли тадбиркор аёл. Маълумотларга кўра, у америкалик қўшиқчи Мерайя Кери учун гонорарга миллион доллар сарфлаган. Исабелнинг келинлик тўйи 3,5 миллион долларга тушган.



"Африка янгиланиши" ҳисоботига кўра, қитъада миллионерлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу ҳолат қитъадаги иқтисодий вазиятни яхши томонга ўзгартириши мумкин. Ҳисоботда таъкидланишича, нуфузли одамлар нафақат бизнесга, балки хайрия ишларига ҳам сармоя киритмоқчи. Агар илгари Африканинг қашшоқлик ва тенгсизлик муаммоларини ҳал қилиш хомхаёлга ўхшаб кўринган бўлса, бугун бу тасаввурлар реал имкониятга айланиб бормоқда.
Мафтуна Режаббоева тайёрлади.


