Cаломатлик

Эпидемик вазият барқарорлиги аҳолисининг вакцина олишдаги масъулиятини ошириш лозим

Эпидемик вазият барқарорлиги аҳолисининг вакцина олишдаги масъулиятини ошириш лозим

Эпидемик вазият барқарорлиги аҳолисининг вакцина олишдаги масъулиятини ошириш лозим

Мамлакатимизда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларини янада жадаллаштириш, бу орқали юртимиздаги эпидемик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида соҳа мутахассислари томонидан вакцинани мажбурий қилиш лозимлиги ҳақида билдирилган фикрлар бугун ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларининг асосий мавзусига айланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВга мурожаат қилди:

— Маълумки, жорий йил апрель ойининг биринчи санасидан бошлаб, мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилган эди, — дейди Н. АТАБЕКОВ. — Бунинг учун мамлакат бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар ташкил қилинди.

Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари етказилди.

Эмлаш жараёнларига 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинди. Бир сўз билан айтганда, халқимиз саломатлигини асраш, уларни ушбу хавфли хасталикдан ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар ишга солинди.

Ваҳоланки, бугун дунёнинг жуда кўп мамлакатлари ўз аҳолиси учун вакцина олишга қурби етаётгани йўқ. Баъзи давлатлар вакцина олишни эмас, энг аввало, иқтисодиётини қутқариб қолишни ўйламоқда.

Афсуски, юртимизда аҳолининг коронавирусга қарши эмланиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган бўлса-да, ўтган 3 ойдан ортиқ вақт давомида халқимизнинг вакцина жараёнларидаги фаоллиги, шижоати ва ташаббускорлиги сезилмади.

Ҳатто, хавф гуруҳига кирувчи 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли вакиллари ҳам бу жараёнларда суст иштирок этаётгани мутахассис сифатида мени ҳайрон қолдирди.

Ажабланарлиси шуки, ўтган уч ойдан кўпроқ вақт мобайнида республика бўйича 4 миллион 300 минг доза вакцина ишлатилган бўлса-да, тўлиқ (икки ва уч босқичли) эмлаш курсини олган аҳолимиз сони 850 минг нафардан озгина ортди. Бу дегани эндигина республикамиз аҳолисининг шунча қисмини тўлиқ эмладик ва аниқроқ айтсак, уларда эмлашдан кейинги иммунитетни шакллантиришга эришдик, холос.

Аслида халқимиз онгида ҳукумат ҳамма харажатни ўз зиммасига олади, деса давлат бундан қандайдир манфаатдор, деган ғалати фикр шаклланиб қолган.

Ваҳоланки, бу саъй-ҳаракатлар, энг аввало, аҳоли саломатлиги йўлида амалга оширилмоқда. Қолаверса, бу орқали давлатимиз эпидемик барқарорликни таъминлаган ҳолда халқимизга иқтисодий манфаатни назарда тутмоқда.

Бироқ буни ҳамма ҳам бирдек тушунаётгани, тўғри англаётгани йўқ. Аксинча айримлар ижтимоий тармоқлар орқали эмлаш тўғрисида турли асоссиз фикрлар тарқатишга, одамлар онгида вакцина ҳақида нотўғри тасаввур уйғотишга уринмоқда.

Баъзи фуқаролар эса нотўғри фикрларга ишониб, ўзи ва яқинларини вакцина олишдан тўсмоқда. Энг ёмони, улар бу билан касалликнинг аҳоли орасида янада кенг тарқалишига замин яратаётир.

Шу боис, менинг назаримда мамлакатимизда оммавий эмлашни мажбурий қилсак, юртдошларимизнинг вакцина олишга бўлган масъулияти янада ортади, унга муносабати ўзгаради.

Афсуски, бугун мамлакатимиздаги мавжуд эмлаш пунктларида бир кунда 130-140 минг нафар фуқаро “COVID-19”га қарши эмланмоқда. Бу рақам жуда кам. Чунки, ҳар бир эмлаш пунктлари ва бригадалари бир кунда 70 нафар одамни эмлаш имконияти бўлган бир пайтда, биз унинг тенг ярим имкониятидан фойдаланаяпмиз.

Зеро, аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитетни шакллантирмасдан туриб, биз бу касалликни енга олмаймиз.

Бас, шундай экан жамоавий иммунитетни шакллантириш учун эмланиши лозим бўлган аҳоли қатламини коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ қамраб олиш зарур.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.