1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Эрон Россияга юқори аниқликдаги қуролларни етказиб беради

У ўз исига нималарни олиши очиқланди.

Эрон Россияга юқори аниқликдаги қуролларни етказиб беради

 

Эрон Россияга мингта қўшимча қурол жўнатишга тайёрланмоқда. У ўз ичига “ер-ер” типидаги қисқа масофага учадиган баллистик ракеталар ва зарбдор дронларни олади.

 

CNN телеканали маълумотларига кўра, бу Теҳроннинг Москвага юқори аниқликдаги қурол беришининг биринчи ҳолати бўлади. Телеканал билан суҳбатлашган амалдорлар Эрон сўнгги бор РФга 450 та дрон тақдим этганини айтган.

 

Ҳозирча бу қуролларни етказиб беришнинг аниқ муддати маълум эмас, аммо йил охирига қадар амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Сентябрда Украина Эронни Москвага қурол етказиб беришда айблаган ва унинг элчиси аккредитациясини бекор қилганди. 18 октябрь Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Владимир Зеленскийга Теҳрон билан дипломатик алоқаларни узишни таклиф қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика