Жамият

16 минг АҚШ долларини букмеккерлик сайтида ютқазиб юборган фирибгар

2021 йил май ойининг охирларида 26 ёшли С.Феруз 28 ёшли таниши Х.Шерзоднинг ишончига кириб, унга салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиш ва фойда кўришликни таклиф қилиб, жами16 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритганидан сўнг, ушбу пулларни “1хbet” букмеккерлик сайтида мавжуд ўйинларга тикиб, ютқазиб қўйганлиги ҳамда бугунги кунга қадар Х.Шерзоднинг пулларини қайтариб бермасдан, алдаб келаётганлигини аниқланган.

16 минг АҚШ долларини букмеккерлик сайтида ютқазиб юборган фирибгар

Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Бундан ташқари, С.Феруз жорий йилнинг май ойида таниши Т.Жамшидга тегишли “Damas” русумли автомашинани пулларини бўлиб тўлаб бериш шарти билан 9 000 АҚШ долларига харид қилиб, автомашинани бироз муддат бошқариб, 2021 йилнинг июль ойи бошида, бошқа шахсга автомашина ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, 6 200 АҚШ долларига сотиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан С.Ферузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ишлари давом этмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.