Жаҳон

Фаластиннинг БМТдаги вакили: Тинчлик шартномасидан бери Исроил ҳар куни Ғазода 2 нафар болани ўлдирмоқда

Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили Рияд Мансур БМТ Хавфсизлик Кенгашида Яқин Шарқдаги вазият, жумладан Фаластин масаласи бўйича сессияда нутқ сўзлади.

Фаластиннинг БМТдаги вакили: Тинчлик шартномасидан бери Исроил ҳар куни Ғазода 2 нафар болани ўлдирмоқда

 

"Ғазода тинчлик кучга кирганидан (10 октябрь) бери ҳар куни 1000 киши ҳалок бўлиши ёки жароҳатланиши, ҳар куни 2 нафар боланинг ҳалок бўлиши, геноциддан омон қолганлар ҳар куни ўлим ва азобдан қочиши, ва кўчирилган оилалар қишни сув босган чодирларда ўтказишини ҳеч нарса оқлай олмайди", — деган у ўз нутқида.

 

Мансурнинг таъкидлашича, Исроил фаластинликларнинг “яшаш, озодлик ва тинчликка эришиш” йўлидаги ҳаракатини атайлаб тўсишга уринмоқда. У АҚШ маъмуриятини ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилишининг олдини олиш учун аралашувга чақирди, кафиллик қилаётган давлатлар эса кейинги босқичга эътибор қаратиш ўрнига кетма-кет юз бераётган инқирозларни бартараф этишга мажбур бўлаётганини айтди.

 

Мансурга кўра, фаластинликлар Исроилнинг “мажбурий кўчириш, босқин сиёсатини давом эттириш ва ўт очишни тўхтатишни бузиш устида ишлаш” ниятини билишига қарамай, АҚШ Президенти Доналд Трампнинг тинчлик режасини қабул қилган. Бироқ Исроил ёрдам киришини кечиктириш, ҳужумларни қайта бошлаш ва Сариқ Чизиқ орқали Ғазодаги босқинни чуқурлаштириш орқали ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш мақсадини амалга оширишга уринаётганини айтди.

 

Мансур, шунингдек, Исроил аскарлари ва фаластинликларнинг ерини тортиб олган кўчманчи яҳудийларнинг Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги ҳужумларига, мажбурий кўчиришга, маҳаллий аҳолининг ерларидан ҳайдалишига ва ҳудудларнинг эгалланилишига дарҳол барҳам берилиши кераклигини таъкидлади.

 

У Исроил қамоқхоналардаги фаластинлик маҳбуслар масаласига ҳам тўхталиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг турли хил қийноқларга дучор бўлган минглаб тутқунларнинг аҳволига эътибор қаратмаётганини “ҳеч қандай асосга эга эмас”, дея танқид қилди.

 

Мансурнинг сўзларига кўра, Sde Teiman қамоқхонасида исроиллик қўриқчиларнинг фаластинлик маҳкумга зўравонлик қилганини тасдиқловчи видео тарқалганида, Исроилда “жиноятнинг ўзи эмас, видеонинг тарқалиши” жанжалга айланган, ҳатто баъзилар қўриқчиларни “қаҳрамон” сифатида кўрган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.