Ўзбекистон

Фарғона туманига кучли сел келди

Оқибатда ҳовли жойлар қум-шағал билан тўлган.

Фарғона туманига кучли сел келди

Кеча, 25 июль куни Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудида сел оқимлари кузатилди. 

 

Жала ёмғир ва дўл ёғиб ўтиши оқибатида Фарғона тумани “Шоҳимардон” МФЙ ҳудудида жойлашган Қуркул сел йўлидан соат 15:30 да сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.

 

Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи тоғ-адирликларидан соат 15:30 да жала ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида 4-5 М 3/С сел оқимлари вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти ҳовлиси ҳамда 4 та аҳоли ҳовли жойларини қум-шағал билан тўлдирган.

 

Шунингдек, Фарғона тумани “Ёрдон” МФЙ ҳудудида жойлашган Букан сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 М 3/С сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.

 

Ҳозирда ФВВ ходимлари томонидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

 

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президентни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Уй-жой масаласини ҳал этишнинг яна бир варианти сифатида мулкдорларга Янги Тошкент ҳудудидан хонадон ажратиш таклиф этилиши мумкин.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Гумонланувчи жабрланувчига чет элда мўмай даромад топишни ваъда қилган.