Ўзбекистон

Фарғонада 4 нафар бола фаст-фуддан заҳарланди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Фарғонада 4 нафар бола фаст-фуддан заҳарланди

Cанэпидқўмита Фарғона вилояти бошқармаси Ўзбекистон тумани бўлимига 2024 йил 6 ноябрь куни соат 11:30ларда туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар беморни ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилганлиги юзасидан хабарнома берилган.

 

Ушбу хабарномага асосан Cанэпидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилди.

 

Суриштирув давомида беморларнинг 2 нафари 2024 йил 5 ноябрь куни тушлик вақтида Ўзбекистон тумани "Яйпанбозорбош" МФЙ, Ибн Сино кўчасида фаолият олиб бораётган фастфуд маҳсулоти тайёрлаб сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги, яна 2 нафар бемор эса ушбу туманнинг "Оқтепа" МФЙ, "Туркистон" кўчасида фаолият олиб бораётган “OQTEPA MINI FOOD” номли фастфуд маҳсулоти тайёрлаб, сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги маълум бўлган.

 

Беморлар шифохонада шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши” ташхиси билан бўлимга ётқизилган. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.

 

Ушбу ҳолат Санэпидқўмита мутахассислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

custom img

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади

custom img

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган икки ходим “Жасорат” медали билан тақдирланди

Марҳум ФВВ ходими Тошкентдаги хонадонда бўлган ёнғинда 7 кишини қутқариб, ўзи ҳалок бўлганди. ЙПХ ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этганди.

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов юксак мукофот билан тақдирланди

Президент фармонига кўра бир қатор давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

custom img

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"