1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада аёл дугонасини ўлдириб, уйини ёқиб юборди

Унинг кредитдан қарзлари бўлган ва танишини тунамоқчи бўлган.

Фарғонада аёл дугонасини ўлдириб, уйини ёқиб юборди

Аниқланишича, судланувчи марҳуманинг уйига у ёлғиз бўлган вақтида борган. Натижада марҳума билан жанжаллашиб, ўзи олиб борган пичоқ билан унга 20 дан ортиқ оғир тан жароҳатлари етказган.

 

Уни ўлдиргандан сўнг, жиноятини яшириш мақсадида уйини ёқиб чиқиб кетган. Қолаверса, судланувчи уйдан чиқиб кетаётганда, дугонасини уй олиш учун тўплаган 2 минг доллар пуллари ва кўплаб тилла тақинчоқларини олиб чиқиб кетган.

 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Фарғона шаҳрида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, аёлга нисбатан 15 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика