Фарғонада Damas каналга тушиб кетди
Транспорт воситасида болалар бўлган.

Тошлоқ туманида яшовчи фуқаронинг бошқарувида бўлган Damas автомобили эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетди.
ФВВ қутқарувчилари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.







