Жаҳон

Филча барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳалок бўлди

Индонезиянинг Суматра оролида йўқолиб кетиш хавфи остида турган филлар тишлари учун браконьерларнинг ўлжасига айланмоқда.

Филча барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳалок бўлди

 

Овчилар уларни тутиш учун тузоқлар қўйишмоқда. Маҳаллий аҳоли филларнинг сўнгги вакилларидан бири бўлган 1 ёшли филчани тузоқдан қутқариб олишди.

 

Аммо жонзот жуда қаттиқ яраланганлиги сабабли ҳалок бўлган. Унгача маҳаллий аҳоли вакиллари филчанинг омон қолиши учун кўп ҳаракат қилишган.

 

Фил боласининг танаси тузоқ туфайли яраланган ва инфекция тушган. Даволаш жараёнида эса зарарланган тана қисми кесиб ташланган. Аммо, афсуски, бу ҳам унинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бермаган. Чунки инфекция аллақачон унинг бутун организмини заҳарлаб улгурган эди. Шундай бўлса-да, филча операциядан сўнг яна икки кун яшаган.

 

"Уни қутқара олмадик, чунки у оғир жароҳатланган ва инфекцияланган эди. Биз ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қилдик”, - дейди Табиий ресурсларини муҳофаза қилиш департаменти раҳбари Агус Арианто.

 

Жонзотларнинг асосий яшаш жойлари ўрмон, бироқ дарахтларнинг кесилиши филлар яшайдиган ҳудудларнинг қисқаришига олиб келмоқда. Бу эса одамлар ва филларнинг тез-тез тўқнашиши, ўзаро зиддиятга дуч келишига сабаб бўлада. Оқибатда эса, филлар қимматбаҳо тишлари учун қурбон қилинади.

 

Манбаларда ёзилишича, ёввойи табиатда яшаётган минтақадаги Суматра филларининг сони атиги 500 та қолган.

 

Маълумотларга кўра, айниқса сўнгги йилларда минтақада филларни сўйиш кўпайган. Масалан, июль ойида Суматра филларининг бири боши кесилган ва тишлари олиб ташланган ҳолда топилган.

 

Аввалроқ жайрон овловчилар устидан суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида фаолият юритган айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга ҳам давлат ҳимояси берилиши мумкин.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

custom img

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

custom img

Ж.Д. Венс АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони «уруш» деб ҳисобламаслигини айтди

АҚШ вице-президентининг айтишича, ҳозир АҚШ ва Эрон ўртасида фаол отишмалар олиб борилмаяпти.

custom img

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Туғилиш даражасининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши дунё демографик мувозанатини ўзгартирмоқда.

custom img

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Истанбулнинг Тузла туманидаги чарм саноати мажмуасида жойлашган логистика омборида ёнғин чиқди. Ёнғин қисқа вақт ичида кучайиб, атрофдаги ҳудудларга ҳам тарқалган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"