Ўзбекистон

Фотограф Марио Тестинонинг Италиядаги кўргазмасида Ўзбекистонда олинган суратлар намойиш этилмоқда

25 май куни Римдаги Бонапарт саройида мода оламининг энг довруғли фотосуратчиларидан бири Марио Тестинонинг “Гўзал дунё” кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Фотограф Марио Тестинонинг Италиядаги кўргазмасида Ўзбекистонда олинган суратлар намойиш этилмоқда

Сўнгги етти йилни Тестино мода оламидан ташқарида янги мавзуларни излаб топишга бағишлади. Ўз ишининг моҳир устаси минтақа хусусиятларини ўрганган ҳолда мамлакатларнинг маданий қадрият тизимларидан илҳомланиб, янги кўргазма асосини ташкил этган бетакрор фотосуратларни тўплади.

 

гўзал дунё, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, марио тестино

 

Кўргазмада Марио Тестинонинг Ўзбекистон бўйлаб амалга оширган экспедициялари мобайнида тасвирга туширган асарлари намойиш этилмоқда. Улар орасида Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Бухоро келинлари ҳамда курашчи полвоннинг суратлари ўрин олган. Шунингдек, тақдимотга Ўзбекистонда олинган Ахалтака тулпорларининг мултимедиа фотосуратлари ҳам қўйилган. Лойиҳа Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мадади билан тайёрланган.

 

Кўргазма 25 августга қадар давом этади.

 

гўзал дунё, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, марио тестино

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

custom img

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак — Саида Мирзиёева

Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудида кўл, кўкаламзор майдонлар ва дам олиш учун зарур шароитлар яратилади.

custom img

Дарсдаги зўравонлик: 1-синф ўқувчиси калтакланган

Бунга ўқувчининг китобни ўқиб бера олмагани сабаб бўлгани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"