Жаҳон

Францияда бомба таҳдиди туфайли саккизта аэропорт эвакуация қилинди

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш фонида Францияда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Францияда бомба таҳдиди туфайли саккизта аэропорт эвакуация қилинди

 

Франциядаги саккизта аэропорт чоршанба куни бомба таҳдиди туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан эвакуация қилинишига мажбур бўлди.

 

Париж яқинидаги Бове аэропорти Франциянинг бир қанча аэропортларида аноним таҳдид келиб тушганидан кейин эвакуация қилинганини айтди. Кейинроқ аэропорт қайта очилиш жараёнида экани маълум қилинди.

 

Франция шарқидаги Страсбург аэропорти, бомба таҳдиди туфайли бир бино ҳам эвакуация қилинганини билдирди.

 

Франция ғарбидаги Нант аэропорти ҳам худди шу сабаб билан эвакуация қилинган.

 

Жануби-ғарбдаги Биарриц ва Тулуза, шимолдаги Лилл ва жануби-шарқдаги Лион-Брон аэропортлари полиция текширувидан сўнг ҳаво парвозлари қайта бошланишини айтди.

 

Чоршанба куни эрталаб бомба таҳдиди туфайли тўртта аэропорт эвакуация қилинган.

 

Франциянинг жанубидаги Ница аэропорти олдин қолдирилган шубҳали нарса туфайли эвакуация қилинганидан сўнг ўз фаолиятини қайта бошлади.

 

Париж яқинидаги Версал саройи бир ҳафтадан камроқ вақт ичида учинчи марта хавфсизлик нуқтаи назаридан ташриф буюрувчиларни эвакуация қилди. Чоршанба куни сарой ташриф буюрувчилар учун қайта очилди. Бино сешанба куни шубҳали объект ва ҳафта охирида бомба таҳдиди туфайли эвакуация қилинган.

 

Париждаги Лувр шанба куни хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилди, аммо эртаси куни қайта очилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Францияда 13 октябрь куни Аррас шаҳридаги мактабда ўқитувчи Доминик Бернар ўлдирилганидан бери террорчилик таҳдидининг максимал даражаси амалда. Ўшандан бери Париждаги Лувр музейи ва ўқитувчи пичоқ билан ўлдирилган Аррас лицейида эвакуация эълон қилинди, аммо барча сигналлар ёлғон бўлиб чиқди. 

 

Францияда бутун мамлакат бўйлаб етти минггача аскар жойлаштирилган. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш фонида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. 

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.