Ўзбекистон

Фуқаро ҳушёрхонада вафот этди

Прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлаган.

Фуқаро ҳушёрхонада вафот этди

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилган.

 

Омбудсманга тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 7 апрель куни соат 20:00ларда марҳумнинг турмуш ўртоғи эрининг уйга маст ҳолатда келиб, жанжал қилаётганлиги ҳақида Чортоқ тумани ИИБ профилактика инспекторига хабар қилган.

 

Профилактика инспектори мурожаатни жойига чиқиб ўрганган ва марҳумни ҳушёрлантириш мақсадида Янгиқўрғон туманида жойлашган марказий шифохонага олиб борган. Профилактика инспектори тегишли ҳужжатлар ва далолатнома расмийлаштирган ҳолда марҳумни соат 21:58да ҳушёрхонага топширган.

 

Марҳум И.У 2024 йил 8 апрель кунига ўтар кечаси соат 00:45ларда ушбу ҳушёрхонанинг дарчасидаги темир панжарасига чойшабдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.

 

Омбудсманга тақдим этилган Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Наманган филиали Янгиқўрғон туманлараро бўлинмасининг дастлабки маълумотномасига кўра, У.И.нинг ўлими «бўйин соҳасининг сиқилишидан келиб чиқадиган механик асфикция, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги» оқибатида содир бўлган. Унинг танасида «бўйин қисмидаги стронгулацион эгат»дан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шу куниёқ Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари ва яқинлари билан суҳбатлашган.

custom img

Фарғонада Damasʼлар тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳатланди

Ҳодисага ҳайдовчилардан бирининг қувиб ўтиш қоидасини бузгани сабаб бўлган.

custom img

Президент Дунё мақом маркази ва Халқаро мақом академиясини ташкил этишни таклиф қилди

Давлат раҳбари “Шашмақом”нинг олти йўналиши асосида ҳудудларда “Мақом йўли” маданий-туристик маршрутларини яратиш режасини ҳам эълон қилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 2 та қишлоғи Қирғизистонга берилди

Ўзбекистонга ҳам майдони жиҳатидан тенг бўлган ер участкалари топширилгани айтилмоқда.

custom img

Музработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Ҳоким фермерларга нисбатан ҳақоратли муносабат билдирган.

custom img

Тошкентда инсон ҳуқуқлари ва қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича уч кунлик халқаро тренинг ўтказилмоқда

Буюк Британия Метрополитен полицияси кўмагида қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича халқаро тажрибалар муҳокама қилинмоқда.

custom img

Ғузорда жаримасини тўламаган ҳайдовчининг 3 та машинаси хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг 50 млн сўмдан ортиқ қарзи бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб тураржой хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 325 млн қарзи бўлиб, уни тўламай келган.

custom img

Янги Наманганда IТ-парк қурилишига тамал тоши қўйилди

IТ-паркда таълим, экспорт марказлари ва стартап экотизими ташкил этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"