Cаломатлик

“Гарри Поттер” ва “Юлдузлар жанги” фильмларини қайта томоша қилиш ментал саломатлик учун фойдали

Америка Арчбриж институтининг психология фанлари доктори Клэй Рутлеж ва ҳамкасблари тажриба ўтказди.

“Гарри Поттер” ва “Юлдузлар жанги” фильмларини қайта томоша қилиш ментал саломатлик учун фойдали

 

Америка Арчбриж институтининг психология фанлари доктори Клэй Рутлеж ва ҳамкасблари тажриба ўтказди. Улар ўтказган турли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, келажак ҳақида ўйлаш кўпинча одамларни ташвишга солади. Бундай муносабатда мия ўтмишдаги воқеаларнинг инсон ҳаётига қандай таъсир қилганини таҳлил қилиш учун хотираларга мурожаат қилади. 

 

Ўтмишга мурожаат қилгандаги ностальгия асосан ёқимли ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради. Олимларнинг таъкидлашича, бундай ностальгия келажак ҳақидаги ташвиш фонида қандайдир таскин, умид беради, шунингдек, ёлғизлик азобини енгиллаштириб, ижтимоий алоқаларнинг кўпайишига ёрдам беради.

 

Кенгроқ олиб қаралса, ностальгия ижодий илҳом манбаи бўлиб, ҳаётни англашга, мақсадларга эришишга ундайди, қолаверса, ўзига бўлган ҳурматни оширади, деб ҳисоблайди Рутлеж ва унинг ҳамкасблари.

 

Руҳий ҳолатга фойдали таъсир кўрсатиш учун у ностальгияга шўнғишни, эски фотосуратларни кўришни, оилавий рецептлар бўйича таомлар тайёрлашни, шунингдек, болаликда ёқтирган фильмларни қайта кўришни маслаҳат берди. У мисол тариқасида “Гарри Поттер” ва “Юлдузлар жанги” франшизаларини келтирган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"