Жаҳон

Германия ҳукумати Афғонистонда қанча маблағ сарфлагани маълум қилинди

Германия ҳукумати 2001-2021 йиллар оралиғида Афғонистондаги ҳарбий миссия учун 17.3 миллиард евро сарфлаган. Бу ҳақда “DPA” агентлиги хабар берди.

Германия ҳукумати Афғонистонда қанча маблағ сарфлагани маълум қилинди

 

 

Харажатларнинг энг катта қисми ҳарбийлар таъминотига тўғри келган.

 

“2001-2021 йилларда Афғонистондаги операцияларга қўшимча 12.3 миллиард евро сарфланган. Бу асосан ҳарбий миссиянинг кенгайтирилиши туфайли бўлган”, – дейилади хабарда.

 

Шунингдек, Германия ТИВ турли лойиҳаларга 2.48 миллиард евро ажратган. Аммо бу харажатлар ТИВ ходимлари таъминоти ва амалиётларини ўз ичига олмайди. Бундан ташқари Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги Афғонистонга 2.46 миллиард евро, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги 33 миллион евро маблағ ажратган.

 

Ушбу ҳисоботда Германия разведкаси харажатлари қайд этилмаган. Германия ҳукуматининг маълум қилишича, бу турдаги маълумотларни ошкор қилиш разведка хизматининг фаолиятига жиддий тўсқинлик қилиши мумкин.

 

Германия Афғонистондаги иштирокини 2021 йил июнида якунлади. Сўнгги йилларда Афғонистон ҳудудида мингга яқин немис ҳарбийлари бўлган. Уларнинг аксарияти ҳарбий маслаҳатчи вазифасини бажарган.

 

Бундан аввал Россия ТИВ Афғонистонга асосий ёрдамни АҚШ бериши лозимлигини маълум қилганди. Шунингдек, Афғонистонда қанча бола тўйиб овқатланмаслиги хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"