Жаҳон

Путиннинг махсус вакили Афғонистонни тиклашда асосий ёрдамни қайси давлат кўрсатиши шартлигини маълум қилди

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистонни тиклаш бўйича харажатларнинг асосий қисмини ўз зиммасига олиши зарур. Бу ҳақда РФ Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.

Путиннинг махсус вакили Афғонистонни тиклашда асосий ёрдамни қайси давлат кўрсатиши шартлигини маълум қилди

 

 

"АҚШ ва иттифоқчиларда ўзларининг Афғонистондаги иштироки оқибатларини бартараф этиш учун яхши имконият бор. Бунинг учун улар мамлакат тикланиши ва гуманитар ёрдам учун зарур харажатларнинг асосий қисмини ўз зиммасига олиши зарур", — деган Кабулов.

 

Бундан аввал Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳам Афғонистонга асосий ёрдамни АҚШ бериши зарурлигини айтган. Россия ва бошқа бир қатор давлатлар Афғонистондаги мавжуд вазиятда Вашингтонни асосий айбдор сифатида  кўрсатмоқда.

 

Бундан аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги АҚШ давлат департаменти билан Афғонистон масаласини муҳокама қилгани   ҳамда Кобулда портлаш содир этилгани хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путиннинг махсус вакили Афғонистонни тиклашда асосий ёрдамни қайси давлат кўрсатиши шартлигини маълум қилди | Zamon.uz