Жаҳон

Германия Украинанинг НАТОга киришига қаршилик қилмоқчи

Берлин зудлик билан Украинага аъзоликни таклиф қилиш истиқболига қарши

Германия Украинанинг НАТОга киришига қаршилик қилмоқчи

 

Британиянинг Telegraph газетаси альянсдаги манбасига таяниб хабар беришича, Германия Вилнюсда 11-12 июль кунлари бўлиб ўтадиган саммитда Киевнинг НАТОга кириш истиқболларига эмас, балки Украина учун хавфсизлик кафолатларига эътибор қаратишни режалаштирмоқда.

 

Газета суҳбатдошига кўра, Берлин зудлик билан Украинага аъзоликни таклиф қилиш истиқболига қарши ва «аъзоликни моҳиятан блокировка қилиш учун» кафолатларни ишлаб чиқиш учун вақт керак, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, манбаларнинг аниқлик киритишича, Германия Путин НАТОнинг бешинчи моддасини синаб кўришини истамайди, деб ёзади Telegraph.

 

Маълумот учун, НАТОнинг 5-моддасига кўра, альянсга аъзо давлатларнинг бирортасига четдан ҳужум бўлса, бу бутун иттифоқчиларга қилинган ҳужум деб баҳоланади.

 

Аввалроқ Владимир Зеленский НАТОни уруш тугаганидан кейин Украинани альянсга киритиш учун аниқ чоралар кўришга чақирган эди. Германия ва АҚШ бу ҳаракат НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри можарога олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.