Ўзбекистон

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Президент 31 та лойиҳа институтининг фаолиятини замон талабларига мослаштириш, уларга замонавий технологиялар ва илғор ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

 

Янги Тошкентдаги қурилишларни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш ва маҳаллий қурилиш материалларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди.

 

Янги Тошкентда йирик қурилиш ишларини амалга ошираётган девелоперларнинг айланма маблағга эҳтиёжини қоплаш учун ўн кун ичида 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Ушбу маблағлар фақат маҳаллий қурилиш материалларини харид қилишга йўналтирилади.

 

Учрашувда маҳаллий корхоналар сифат кўрсаткичлари текширилмаган арзон импорт маҳсулотлари билан рақобатлашаётгани, бироқ уларнинг маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун лабораториялар етишмаслиги қайд этилди.

 

Аҳолини сифатсиз ва саломатлик учун хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқандда учта замонавий лаборатория ташкил этилади. Мутасаддиларга бир ой муддатда лабораториялар жойлашувини аниқлаш ва уларни келаси йил ишга тушириш топширилди.

 

Президент янги қурилиш материаллари ва инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш масаласига ҳам тўхталди.

 

Учрашув олдидан намойиш этилган кўргазмада маҳаллий корхоналарнинг инновацион маҳсулотлари тақдим қилинди. Жумладан, “бетон гилам” деб аталувчи гидроизоляция материали каналларни анъанавий бетонлашга нисбатан икки баробар тез ва 30 фоиз арзон қуриш имконини беради.

 

“Биздаги 31 та лойиҳа институти дунёқарашини ўзгартириши, замонга мослашиши керак”, — деди давлат раҳбари.

 

Шунингдек, Президент учрашувда қатнашаётган инвесторлар ушбу институтларни бошқарувга олиб, уларга замонавий технологиялар ва илғор ечимларни олиб кириш бўйича таклифлар билан чиқса, уларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

AI-80 бўйича чеклов сақланади: Энергетика вазирлиги сабабини тушунтирди

AI-80 бўйича чеклов сақланади: Энергетика вазирлиги сабабини тушунтирди

Биржа савдоларига чиқарилган бензиндан юқори октанли бензин ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Кумушконда “Олтин бел” мажмуаси барпо этилди: 600 та иш ўрни яратилди

Кумушконда “Олтин бел” мажмуаси барпо этилди: 600 та иш ўрни яратилди

Мажмуа бир вақтнинг ўзида 6 минг нафаргача меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконини беради.

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Гавжумликни камайтириш учун Чилонзор бекати ўрнига «Мирзо Улуғбек», Халқлар дўстлиги бекати ўрнига эса «Миллий боғ» бекатидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

Энг юқори натижа Самарқанд давлат чет тиллар институти битирувчиларида қайд этилди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: бугун “яшил” даража кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: бугун “яшил” даража кутилмоқда

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Энди пенсияга муддатидан олдин чиқиш учун идорама-идора юриш шарт эмас

Энди пенсияга муддатидан олдин чиқиш учун идорама-идора юриш шарт эмас

Корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишсиз қолган фуқаролар пенсияга чиқиш учун онлайн ариза бериши мумкин.

36 минг долларлик опий савдоси фош этилди: уч вилоятда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

36 минг долларлик опий савдоси фош этилди: уч вилоятда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Қашқадарёдаги ЙПХ масканида текширилган автомобиль йўловчисидан 327 гр опий ва 127 гр гашиш топилган.

Ўзбекистонда ипотека кредитлари 39,5 фоизга ошди: 10 ойда 23,6 трлн сўм ажратилди

Ўзбекистонда ипотека кредитлари 39,5 фоизга ошди: 10 ойда 23,6 трлн сўм ажратилди

Ажратилган маблағларнинг асосий қисми бирламчи уй-жой бозорига йўналтирилган.