Ўзбекистон

Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга келади

Туркманистон Президенти яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга келади

 

 

Гурбангули Бердимуҳаммедов яқин вақт ичида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бердимуҳаммедов бу ҳақда видеоселекторда айтиб ўтган.

 

Туркманистон раҳбари бош вазир ўринбосари Эсенмырат Оразгелдиевга кейинги ҳафтада ўтказиладиган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма ўзбек-туркман комиссияси йиғилиши доирасида Ўзбекистон томони билан имзоланиши кутилаётган битимларни муҳокама қилишга топшириқ берган.

 

“Бугун  дўстлик, биродарлик, яхши қўшничилик тамойилларига асосланган ўзаро ҳамкорлик интенсивлиги билан ажралиб туради. Юқори даражада ўтган  учрашув ва музокараларда эришилган келишувлар ҳамда истиқболда белгиланган режалар ўзбек-туркман муносабатларини ўзаро манфаатларга жавоб берадиган янги босқичга олиб чиқади”, – деган Бердимуҳаммедов.

 

Маълумот ўрнида: Туркманистон Президенти сўнгги марта 2019 йил ноябрида Ўзбекистонга ташриф буюрганди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил августида Туркманистоннинг “Аваза” туристик мажмуасида ўтказилган Марказий Осиё президентлари маслаҳат учрашувида иштирок этган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

2-синф ўқувчиси қарийб уч йилдан буён инглиз тилини ўрганиб келган.

custom img

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"