Ҳар байрамда шу бўлар такрор: номи бор-у ўзи йўқ чегирмали поезд чипталари

Билет топишнинг имконсизлиги ташкилий хатолар билан боғлиқми?

Ҳар байрамда шу бўлар такрор: номи бор-у ўзи йўқ чегирмали поезд чипталари

4 йилдан бери Тошкент — Хоразм йўналишидаги поездда қатнайман. Олис ҳудудлардан келиб мен каби пойтахтда таҳсил олаётган талабалар ҳар байрамда “Ўзбекистон темирйўллари” томонидан бериладиган имтиёз — поезд чипталарининг чегирмасини интиқлик билан кутади. Албатта, бу каби имтиёзлар талабалар учун ҳар томонлама қулай. Бироқ шу 4 йил мобайнида “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ томонидан талабалар учун бериладиган имтиёздан бирор марта ҳам фойдалана олмадим, десам ҳам бўлаверади.

 

Чегирмалар эълон қилиниши билан чипта хариди учун ҳаракатда бўламан. Афсуски, уринишларим ҳар доим чиппакка чиқади. Ҳар доим бир хил баҳона: онлайн билетлар брон қилиниб бўлинган, вокзалга борсам ходимлардан билет қолмади (топилмади, тугади) деган жавоб оламан.

 

Билет топишнинг имконсизлиги ташкилий хатолар билан боғлиқми?

 

Ўзбекистонда билетга чегирмалар таътилга жуда қисқа муддат қолганида эълон қилинади ва тез тугайди. Нега таътилга кетувчи талабалар сони ҳисоб-китоб қилиниб шунга яраша қўшимча рейс қўйилмайди? Етарли тайёргарликсиз талабаларнинг оз қисмигина билет билан таъминланса, унда чегирманинг нима кераги бор?

 

Талаба поезд чиптаси сотиб олмоқчи бўлса, кўпинча билет йўқлиги сабаб вокзал ходимлари унга автобус ёки таксида кетишни маслаҳат беришади. Баъзан эса йўловчиларга Урганч, Нукус каби узоқ шаҳарларга 12 соатлик сафарни тик туриб ўтказишга мажбур бўладиган диспетчер билетлар сотишади. Поездда жой йўқлигига қарамай, йўловчилар диспетчер чипта учун тўлиқ пул тўлайди. Бу ҳолатда, йўловчиларнинг қулайлиги умуман эътиборга олинмайди. Хавфсизлигини гапирмаса ҳам бўлади.

 

2024 йил якуни яқин, бу йил ҳам бу каби муаммоларга дуч келмаслик учун нималар қилиши керак? Талабадан тавсия:

 

— чегирмаларни эълон қилиш муддатини узайтириш;

 

—  Ўзбекистон темир йўллари томонидан талабалар сони ва эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда қўшимча рейсларни йўлга қўйиш;

 

—  талабаларга билет сотиб олиш учун онлайн тизимни такомиллаштириш ва уни талабалар учун қулайроқ қилиш;

 

— темир йўл ходимларининг билет сотишда ноқонуний ҳаракатларининг олдини олиш бўйича чоралар кўриш;

 

— талабалар учун алоҳида поездларни йўлга қўйиш.

 

 

Ўғилой ЮСУПОВА,

Ўзбекистон Миллий университети 4-босқич талабаси

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

У ходим номидан сохта профиль яратиб, жарималарни тўлашга ёрдам бериш баҳонасида фуқаролардан пул олган.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Уларнинг телефонидан яна бир фуқарони электрошокер ёрдамида олиб қочиш режасига оид ёзишмалар топилган.

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмир етказиб бериш устидан назорат кучайтирилади.

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Транспорт бошқармаси  автобусларнинг ҳаракат интервали нега бузилаётганига изоҳ берди.