Жамият

Ҳар бир кино асар тарбиявий аҳамияти билан халқ маънавиятини оширишга хизмат қилиши керак — Али Ҳамроев

Бугун хабар берганимиздек кинематография агентлигида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти(ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтди. Тадбирга кинофестиваль иштирокчилари, хорижлик меҳмонлар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари таклиф этилди.

Ҳар бир кино асар тарбиявий аҳамияти билан халқ маънавиятини оширишга хизмат қилиши керак — Али Ҳамроев

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил сентябрь ойида ВГИК билан ҳамкорликни ривожлантириш ташаббусини билдирган эди. Албатта бунинг барчаси келажакда кинематографиянинг янада ривожланишига туртки бериши шубҳасиз.

 

Али Ҳамроев кинорежиссёр:

Аслида мазкур олий ўқув юртининг Тошкентдаги филиали очилиши ғояси давлатимиз раҳбарига тааллуқлидир. Негаки, санъатнинг барча йўналишларини равнақ топтириш, малакали кадрларни етиштириш Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий va жиддий эътиборида bo‘lib келмоқда. Бугун фестивалнинг тўртинчи кунида иштирок этиб турибман. Атрофимда ижодга тўла қизиққон ёшларни кўряпман. Маҳорат дарслари, ижодий учрашувларда уларнинг кўзларига боқсангиз ижод учқунларини кўриш мумкин. Бу эса катта гап. Демак биз тўғри йўлдамиз. Тошкентда VGIK филиалининг ташкил қилиниши — бу ёш киноижодкорларнинг таълим олишини яхшилашнинг энг муҳим йўлидир.

Аммо энди бу ёшларнинг олдида катта масъулият турибди. Улар томонидан яратилган ҳар бир кино асар тарбиявий аҳамияти билан халқ маънавиятини оширишга хизмат қилиши керак. Аввалги киноларни биз ҳали ҳамон севиб томоша қиламиз. Боиси фильмлар сценарийи буюк ёзувчиларимиз va драматурглар қаламига мансуб бўлиб, инсонлар тафаккури равнақига хизмат қила олган. Ҳеч кимга сир эмас сўнги 25 йил ичида Ўзбек фильмлари рейтинги кескин тушиб кетган. Шундай фильмлар ишлаш керакки халқ бошқа каналларга олмасдан мазза қилиб томоша қилсин. Муҳими ўзига шу фильм орқали нимадир олсин. Фильмлар кўзгу вазифасини ўташи керак. Мен бугун VGIK дан миннатдорман. Шу туфайли бугун кинорежиссёр сифатида халққа танилдим.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ҳар бир кино асар тарбиявий аҳамияти билан халқ маънавиятини оширишга хизмат қилиши керак — Али Ҳамроев | Zamon.uz