Ҳиндистонда ўлган одам қайта “тирилди”
Бунга шифокорларнинг нотўғри хулосаси сабаб бўлган.

Ҳиндистоннинг Жхунжхуну шаҳрида яшовчи фуқаро шифокорлар томонидан ўлган деб топилиб, дафн маросими пайтида қайта тирилди. Бу ҳақида “Times of India” нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, эркак юрак хуружидан сўнг маҳаллий вақт билан соат 13.30 да ўлган деб эълон қилинган. 17:05 га келиб жасад дафн маросими учун топширилган.
Урф-одатга кўра, марҳумнинг жасади ёқиб юборилишидан бир неча сония олдин у қайта жонланган.
Ҳозирда шифокорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Уч нафар тиббиёт ходим вақтинча ишдан четлатилган.







