Жаҳон

Ҳиндистонлик эркак ўзини операция қилишга уринди

У буни интернетдаги видеога таяниб, амалга оширмоқчи бўлган.

Ҳиндистонлик эркак ўзини операция қилишга уринди

Ҳиндистоннинг Биҳар штатида яшовчи 32 ёшли Ражабабу Кумар қорин оғриғидан азият чекиб, ЁуТубеъдаги қўлланмалар асосида ўз кўричагини мустақил равишда олиб ташлашга уринган. У хонасида оғриқсизлантириш воситаларини қўллаб, қорнининг пастки қисмини кесади, бироқ операция муваффақиятсиз якунланади.

 

Оғриқ кучайганидан сўнг, Кумар жароҳатни ўзи тикишга ҳаракат қилади, аммо бу ҳам натижа бермайди. У охир-оқибат оиласига мурожаат қилишга мажбур бўлади ва қариндошлари уни зудлик билан шифохонага етказишади. Шифокорлар унинг жароҳатини тикиб, зарурий тиббий ёрдам кўрсатишган. Ҳозирда у каттароқ тиббий марказга ўтказилган.

 

Кумарнинг яқинлари унинг бундай таваккал қарорга келишига сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятининг чеклангани сабаб бўлганини таъкидлашди. Мутахассислар эса бундай хавфли тажрибалар ҳаёт учун хавфли эканини эслатиб, беморларни ҳар доим профессионал тиббий ёрдамдан фойдаланишга чақиришмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.