Жамият

Ҳоким мактаб директорини ишдан бўшатиши мумкинми? Мутахассис жавоби

САВОЛ: Танишим мактабда директор бўлиб ишларди. Туман хокими мактаб билан танишиш мақсадида жорий йил 1 декабрь куни муассасага эрталаб 7:20 да келиб, фаоллар залини очишни талаб қилади. Бу вақтда мактаб ходимлари ҳали тўлиқ ишга келмаган эди. Фаоллар залининг калити директор ўринбосарида бўлган. Айни вақтда зални очиш имкони бўлмаганлиги сабабли ҳоким директорга ўз хоҳиши билан 1 декабрь санасига ариза ёздирган ва ишдан бўшатган. Шу тартиб тўғрими?

Ҳоким мактаб директорини ишдан бўшатиши мумкинми? Мутахассис жавоби

 

ЖАВОБ.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.

Меҳнат кодекси. 107-модда.

 

Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг таъкидлашича, туман ҳокими бу туманда жойлашган умумтаълим мактаблари директорлари ва ушбу мактаб ходимлари учун иш берувчи мақомига эга эмас. Шу сабабли, ҳокимлар мактаб директорлари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан ташаббус билдиришга (МК 100-модда бўйича) ёки улардан меҳнат шартномасини бекор қилиниши юзасидан ариза талаб қилишга (МК 99-модда бўйича) ҳақли эмаслар.

 

“Бундан ташқари, Президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармони 11-бандига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган”, - дейди мутахассис.

 

Юристнинг айтишича, агар ҳоким мактаб директорини ишдан бўшатилиб юборадиган бўлса, Президентнинг мазкур Фармони талабларини ҳам қўпол равишда бузган бўлиб чиқади. Сабаби, агар мактаб директори бирор-бир қонунни ёки интизомни бузадиган бўлса, меҳнат шартномасини бекор қилиш халқ депутатлари кенгаши билан келишилгандан кейин бўлади. Ана шу босқичдагина, “ҳокимбува” масалага кенгаш раиси сифатида аралашиши мумкин. Қолган вазиятларда мактаб директорини ишдан бўшатиш масаласини ҳал қилиш бўйича ҳеч қандай ваколатга эга эмас.

 

“Ҳокимларда мактаб директорини ишдан бўшатиш ташаббуси бўлмайди, бу ҳуқуқ фақатгина ҳудудий халқ таълими бошқарма раҳбарларига берилган”.

 

Шундан келиб чиқилса, агар ҳоким мана шундай ўзбошимчалик билан иш тутадиган бўлса, мактаб директорининг меҳнат ҳуқуқларини поймол қилган бўлади. Чунки бу ноқонуний ҳисобланади.

 

“Агар, гап қайси туман ҳокими ва қайси мактаб директори ҳақида кетаётганлигини билдирсангиз, бу маълумотни Халқ таълими вазирлигига ва меҳнатни назорат қилиш органларига юборамиз. Айтганларингиз ҳақиқат бўлса, директорнинг ҳуқуқлари албатта тикланади”, - дейди юрист. 

 

Аввалроқ, агар ижарага олувчи вафот этса, унинг яқинлари марҳумнинг қарзига “меросхўр” бўлмаслиги ҳақида юрист жавоби ҳавола қилинганди

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"