Жамият

Агар ижарага олувчи вафот этса, унинг яқинлари мархумнинг қарзига “меросхўр” бўлмайди

САВОЛ: Давлат мулки биносидан фойдаланиш мақсадида 3 томонлама ижара шартнома тузилган бўлса ва сал ўтиб ижарага олувчи вафот этса шартнома бекор қилинадими? Ёки ижарачи томонидан тўланмаган суммани турмуш ўртоғи тўлайдими?

Агар ижарага олувчи вафот этса, унинг яқинлари мархумнинг қарзига “меросхўр” бўлмайди

 

Мазкур саволга юрист Саидали Мухторалиев қуйидагича жавоб беради.

 

“Мулк ижарага берилганида, тарафлар ўртасида шартномаси тузилади. Бу бўйича ҳар икки тарафда мажбурият бўлади. Жумладан, мулкни ижарага олган одам ундан қонунчилик ва ижара шартномасига риоя қилган ҳолда фойдаланиши талаб этилади. Шунингдек, ижарага олувчининг зиммасига ижара тўловларини тўлаш мажбурияти ҳам юклатилади.”

 

Мутахассис юқоридаги сўзларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 351-моддасини мисол қилиб келтиради:

 

“Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.”

 

Саидали Мухторалиев мазкур масалага бошқача ёндашишни ҳам тавсия қилади. Бунинг учун Фуқаролик кодексида ва “Ижара тўғрисида”ги қонунда бошқачароқ мазмундаги нормалар ҳам борлиги таъкидлайди.

 

Кўчмас мулкни ижарага олган фуқаро вафот этган тақдирда, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу мол-мулкни ижарага топшириш шартномаси бўйича унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ворисга ўтади.

Фуқаролик кодекси. 549-модда.

 

“Бошида ушбу нормани қатъий, яъни марҳум ижарачининг вафотига қадар тўланмаган ижара қарзлари ҳам унинг ворисларига (шу жумладан, хотинига) ўтиши аниқ экан деб тушунасиз. Бироқ 549-моддада “агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса” деган жумлалар борлиги сабабли, аниқ хулоса учун “Ижара тўғрисида”ги қонунга аҳамият бериш керак”, - дейди юрист.

 

“Ижарачи вафот этган тақдирда унинг меросхўрларидан бири амал қилиб турган ижара шартномаси ва унинг шартлари асосида ўзини ижарачи деб эътироф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.”

“Ижара тўғрисида”ги қонун. 15-модда.

 

“Қонуннинг бу қоидасида (15-моддаси) ижарачи вафот этганда, унинг мажбуриятларини ворисларига ўтиши қатъий тартибда белгиланмаяпти. Аксинча, ушбу нормада ворисларда марҳумнинг ўрнига ижарачи сифатида қабул қилишни талаб қилиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда, мажбурияти эмас. Яъни, агар ворис талаб қилмас экан, демак ижарачилик ҳуқуқи ҳам унга ўтмайди.”

 

Мутахассиснинг айтишича, ушбу вазиятга Фуқаролик кодексининг юқоридаги 351-моддаси тўғри келади.

 

“Яъни, шартнома мазмунига кўра, мажбурият айнан ижарачининг шахсий иштироки билан боғлиқ бўлса ва ижарани унингсиз амалга ошириш мумкин бўлмаса, бироқ ижарага олувчи шахс вафот этадиган бўлса, ижара мажбуриятлари ҳам ўз-ўзидан бекор бўлади”, - дейди юрист.

 

“Ижара тўғрисида”ги қонунга кўра, вафот этган ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ворисларга ўтиши мажбурият эмас, балки ҳуқуқ сифатида кўрсатилганлигини эътиборга олсак, ворислар, шу жумладан марҳумнинг хотини унинг ижарадан қолган қарзларини тўлашга мажбур эмас.”

 

Аввалроқ, агар аёл ҳомиладор бўлса, эрнинг ажрашиш ҳақидаги талаби қондирилмаслиги ҳақида хабар берилганди

 

Оламгир Абдиев

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"