Ҳужжатларда кўрсатилмаган 258 млн. сўмлик товарлар фош бўлди
божхона юк декларацияси ва йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 258,7 млн. сўмлик 560 дона компьютер қувват манбаалари борлиги аниқланди

Контрабанда қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан келтирилган қиймати 44,6 минг долларлик компьютер эҳтиёт қисмларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, божхона юк декларацияси ва йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 258,7 млн. сўмлик 560 дона компьютер қувват манбаалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







