Таълим

IBO Халқаро биология олимпиадаси ва IMC 27 Халқаро математика мусобақаси натижалари эълон қилинди

Умумий иккала фан олимпиадасида ёшларимиз жами 16 та медални қўлга киритди.

IBO Халқаро биология олимпиадаси ва IMC 27 Халқаро математика мусобақаси натижалари эълон қилинди

IBO халқаро биология олимпиадаси 1990 йилдан бери 20 ёшдан кичик талаба ва ўқувчилар ўртасида ўтказиб келинади. Олимпиада биологиянинг асосий йўналишлари бўйича назарий ва амалий беллашувларни ўз ичига олади. Умумий қатнашчиларнинг энг яхши натижа кўрсатган 10 фоизи олтин медал билан тақдирланади. 32-халқаро биология олимпиадаси бу йили Португалияда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини 4 нафар ўқувчи ёшларимиз ҳимоя қилди. Умумий натижага кўра, олтин медал билан тақдирланган 30 нафар ғолиб орасида 2 нафар Ўзбекистонлик ҳам бор. Жиззах педагогика академик лицейи ўқувчиси Хумоюн Норбеков ва Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева олтин медални кўлга киритишди.

Яна бир Халқаро фан олимпиадасида ҳам жамоаларимиз муносиб иштирок этишди.

Жумладан, 27 Халқаро математика мусобақаси (ИМС)да дунёнинг 36 давлатидан ёш математиклар иштирок этди. Кеча мазкур мусобақанинг якуний натижалари эълон қилинди.

Мусобақанинг якка тартибда ўтказилган баҳсларида ўқувчиларимиз 4 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ёшлар жамоасидан (key stage 2):

Камолов Абдурашид - Кумуш

Ахтамов Озод - Бронза

Катталар жамоасидан (key stage 3):

Мажидов Муҳаммадризо - Кумуш

Ражаббоев Лазизбек - Кумуш

Рахматов Анвар - Кумуш

Суюнова Мадина - Бронза

Жамоавий баҳсларда эса кичик ёшлилар жамоамиз 3 ўрин (4 та бронза) ни қўлга киритган бўлса, катта ёш тоифасида иштирок этган ўқувчиларимиз 2 ўрин (4та кумуш) га муносиб кўрилди.

Zamon.uz ижодкорлари барча қатнашчиларни ғалаба билан табриклаб, кейинги ишларига улкан зафарлар тилайди!

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"