1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

iPhone 16 қандай кўринишга эга бўлади?

Янги cерияда камералар ўзгариши кутилмоқда.

iPhone 16 қандай кўринишга эга бўлади?

Интернетда янги смартфоннинг тахминий версиялари пайдо бўлди. Унда бир нечта ўзгаришларни кўриш мумкин.

 

Хусусан, камералар иккита бўлиб, улар Samsung моделларига ўхшатиб тайёрланган. Шунингдек, у iPhone 11 моделларида тақдим этилган версияларни эслатади.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, камеранинг бундай жойлашуви Аппле Висион Про аралаш реаллик гарнитураси учун юқори сифатли фазовий видеоларни ёзиб олиш имконини беради. iPhone 16 нинг Pro моделларида камера блоки ўзгаришсиз қолади, лекин экран ўлчамлари бироз катталашади – iPhone 16 Pro да 6,3 дюйм ва iPhone 16 Pro Max да 6,9 дюйм. 

 

Шунингдек, янги iPhone 16 да iPhone 15 Pro моделларида бўлгани каби чап томонда «Action» тугмаси пайдо бўлади, ўнг томонда эса камерани бошқариш учун янги «Capture» тугмаси ўрнатилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Apple анъанавий тарзда iPhone 16 cериясини 2024 йил сентябрида тақдим этмоқчи.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика